ЯНГИ УЙЛАР — АҲОЛИ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
2026-10-08 14:10:00 / Янгиликлар

Айни пайтда Боғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Atlant Towers” МЧЖ томонидан 5 қаватли, 108 хонадонга мўлжалланган кўп квартирали тураржой биноси қурилмоқда. Лойиҳа доирасида аҳоли учун 1, 2 ва 3 хонали хонадонлар барпо этилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, барпо этилаётган хонадонлар аҳоли учун ҳамёнбоп бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса кенг қатлам аҳолининг замонавий ва қулай уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.
Шунингдек, ҳудудда қўшимча 400 та хонадон барпо этиш ҳамда мазкур ҳудудни замонавий тураржой массивига айлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Мазкур таклифларни амалга ошириш орқали аҳоли учун янги уй-жойлар билан бир қаторда зарур ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини комплекс равишда ривожлантириш имконияти яратилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур қурилиш объектида бўлиб, кўп қаватли тураржой биносида амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди. Масъулларга қурилиш жараёнларини сифатли ва тизимли ташкил этиш, объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини қурилиш жараёнлари билан уйғун ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





