ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК РИВОЖИ: ЯНГИ ЛОЙИҲА ҲИСОБИГА ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШИРИЛАДИ
2026-10-07 19:50:00 / Янгиликлар

Ҳозирги кунда ушбу боғларда гилос, шафтоли, олхўри ва ўрик етиштирилиб, йилига 1200 тонна мева маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов корхона масъуллари билан билан учрашди.
Учрашув давомида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, мева етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, бир муддат аввалроқ корхона раҳбари Аймен Абделбари томонидан фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча 200 гектар ер майдони ажратиш бўйича берган таклифи вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 20 миллион долларлик экспортни йўлга қўйиш ҳамда юзлаб янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.
Бу эса туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






