Косонсой марказий ўйингоҳида кенг кўламли қурилиш давом этмоқда
2026-10-07 14:40:00 / Янгиликлар

Жумладан, туманнинг “Гулобод” маҳалласида жойлашган марказий футбол ўйингоҳи йиллар давомида таъмирталаб ҳолатда бўлиб келган. Эндиликда стадионни тўлиқ реконструкция қилиш ва замонавий қиёфага келтириш мақсадида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
«Янги Ўзбекистон қиёфаси» дастури доирасида қарийб 11 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, стадионни замонавий стандартларга жавоб берадиган, аҳоли учун қулай ва футбол ихлосмандлари учун севимли спорт масканига айлантириш кўзда тутилган.
Шунингдек, реконструкция ишлари якунига етгач, ушбу мажмуа нафақат футбол мусобақалари, балки турли спорт ва маданий тадбирлар ўтказиладиган замонавий маскан сифатида ҳам хизмат қилади.
Айни пайтда қурилиш ишлари «Кушон бинокор» хусусий корхонаси томонидан жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов туман марказий ўйингоҳида бўлиб, реконструкция ишлари билан танишди.
Вилоят раҳбари масъулларга қурилиш ишларини сифатли бажариш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди.
Косонсой тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






