Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари Кенгашининг III йиғилишида Наманган вилояти делегацияси фаол қатнашмоқда
2026-10-06 20:25:00 / Янгиликлар

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация ҳам фаол иштирок этиб, ҳудудлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган мулоқотларда қатнашмоқда.
Бугунги дастур доирасида ҳудудлараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. «Фарғона экспо» мажмуасида ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг иқтисодий салоҳияти, инвестиция имкониятлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалари намойиш этилди.
Тадбирлар давомида Россия минтақалари раҳбарларининг Ўзбекистон ҳудудлари ҳокимлари билан якка тартибдаги учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, Красноярск ўлкаси ва Наманган вилояти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди.
Таъкидлаш жоиз, бундай йирик халқаро мулоқот майдони ҳудудларнинг бир-бирини яқиндан англаши, мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиши ва янги иқтисодий имкониятларга йўл очиши билан аҳамиятлидир.
Наманган вилояти делегациясининг мазкур Кенгаш доирасидаги иштироки ҳам вилоятнинг Россия ҳудудлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги интилишларининг амалий ифодаси бўлмоқда.









