Наманганда югуриш марафони ташкил этилди
2026-10-06 13:15:00 / Янгиликлар
Бугун Давлатобод тумани, Янги Наманган шаҳарчаси марказий кўчасида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Талаба югур” ва “Ҳарбий югур” шиори остида оммавий югуриш марафони ташкил этилди.

Марафонда вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари, ёшлар, спорт ихлосмандлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан 5 125 нафар иштирокчи фаол қатнашди.
Тадбир давомида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда аҳолининг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Марафон кўтаринки кайфият ва спортга хос дўстона муҳитда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг фаоллиги ва спортга бўлган иштиёқини намоён этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Наманган вилояти спорт бошқармаси
Ахборот хизмати









