Чустдаги йирик лойиҳаларнинг қурилиш жараёнлари ўрганилди
2026-09-29 15:55:00 / Янгиликлар

Вилоят раҳбарига ҳунарманд усталар учун мўлжалланган ишлаб чиқариш хоналари, савдо майдончалари, кўргазма павильонлари ва хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек, шаҳарча инфратузилмасини шакллантириш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг, «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида «Eco basalt» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган минерал базальт пахта ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилиш жараёнлари билан танишилди.
Қиймати 53,5 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 50 минг тонна минерал базальт пахта, шунингдек, кассетли сэндвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона ишга туширилиши натижасида 190 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими ҳар икки объектда қурилиш сифати ва объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Масъулларга ишларни жадаллаштириш, қурилиш материаллари ва зарур техника воситалари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.









