Чиқиндини қайта ишлаш — экологик аҳамиятга эга йирик инвестицион лойиҳа
2026-09-29 15:25:00 / Янгиликлар
Чуст туманида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа муҳим экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга объектларидан бири ҳисобланади.

Зарафшон МФЙ ҳудудида “Everbright Environmental Energy Namangan” МЧЖ XK томонидан Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 141,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Ҳамкорлар билан учрашувда жараённи тезлатиш, лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича муаммолар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 547,5 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланади ҳамда 310 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ҳажмнинг 254 миллион кВт·соати электр тармоқларига узатилиб, қарийб 300 минг нафар аҳолининг йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш имкони яратилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 180 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиши режалаштирилган.






