Жадидлар миллатнинг юрагида яшамоқда
2024-09-25 07:45:00 / Янгиликлар

«Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий», — Шавкат Мирзиёев.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар НАМУНАВИЙ РЕЖАСИга кўра, “Жадидчилар изидан” ҳафталиги доирасида саёҳат ташкил этилди.
Унда, тумандаги 14-мактабнинг 6-,9-синф ўқувчилари "Бўстон" МФЙ ҳудудида яшаб, ижод қилган мударрис, олим, адиб, шоир, марифатпарвар жадид Ҳилватий бобомиз хонадонида ташкил этилган уй музайи билан танишдилар.
“Деҳқон” маҳалла маърифат тарғиботчиси Тўхтамирза Эгамбердиев томонидан ўқувчиларга Жадидларнинг миллий маънавият ривожига қўшган ҳиссалари, хусусан маърифатпарвар Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли Ҳилватий ҳаёти ва ижоди хақида батафсил маълумот берилди.




