“Тараққиёт” КСЗда қурилиш ишлари давом этмоқда
2024-09-24 12:15:00 / Янгиликлар

Янги Наманган туманида кичик саноат зоналари фаолиятини кучайтириш, имкониятларни тўлақонли ишга солиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш чоралари кўрилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Шерзод Тўхтабоев билан бугун “Тараққиёт” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳолатини кўздан кечирдлар.
Вилоят раҳбари лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Маълумот учун, мебелчиликка ихтисослашган мазкур саноат мажмуасининг умумий майдони 10 гектар бўлиб, бу ерга 202,5 млрд сўмлик 37 та инвестициявий лойиҳа жойлаштирилмоқда. Натижада 4000 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






