«Тошбулоқ сити»: қурилиш ишлари жадал давом этмоқда
2026-09-23 10:15:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани Катта Тошбулоқ маҳалласида амалга оширилаётган «Тошбулоқ сити» лойиҳаси доирасидаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди.

Маълумот ўрнида: 2026 йилда 6 та 280 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни "PRECISION DEVELOPER" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 80.0 млрд сўм эвазига қуриш режалаштирилган.
Ўрганиш давомида қурилиш ишлари сифати ва лойиҳанинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









