Наманган вилояти ва Соннам шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
2026-09-10 20:00:00 / Янгиликлар

Соннам — Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинциясида, Сеулга жуда яқин жойлашган йирик шаҳар. Майдони тахминан 141,7 км², аҳолиси 900 мингдан ортиқ. Сунъий интеллект, яримўтказгичлар, рақамли технологиялар ва стартап экотизими Соннам иқтисодиётининг муҳим йўналишларидир.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни ҳудудлар миқёсида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида томонлар юқори технологияли ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Соннамнинг шаҳарсозлик ва экологияни бошқаришдаги илғор тажрибасини Наманганда татбиқ этиш, замонавий АйТи парклар яратиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш каби йўналишларда хамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Шунингдек, музокаралар давомида Наманган вилоятининг саноат салоҳияти ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида Соннам шаҳри мэри ва ишбилармонлари Наманганга, хусусан, 66-Халқаро "Гуллар фестивали"га таклиф қилиндилар.





