Ижтимоий ҳимоя: "Катта Тошбулоқ"да янги хизмат фаолияти йўлга қўйилди
2026-09-09 19:20:00 / Янгиликлар
Наманган тумани "Катта Тошбулоқ" маҳалласида тадбиркор Зулхумор Мусабоева ташаббуси билан ташкил этилган “Янги кун хизмати” маркази фаолият юритмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бу ерда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар билан танишди.
Марказда эҳтиёжманд фуқароларга кундузги парвариш ва ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, уларнинг кундалик ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, реабилитацияси ва жамиятга мослашувига кўмаклашилмоқда.
Мазкур ташаббус аҳолига яқин ва сифатли ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлмоқда.






