Кореялик йирик тадбиркорлардан бири - Лим Санг Хва Наманганга келди!
2026-09-08 18:10:00 / Янгиликлар

Жаноб Lim Sang Hwa Кореядаги етакчи “U&K Global Network”, “EcoFarm Global”, “Baeklim Development” компаниялари бошқарув кенгаши раиси ҳисобланади. У 20 йилдан ортиқ касбий фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулкни ривожлантириш ва халқаро савдо соҳаларида муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган. 2025 йилдан Корея ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шакатжон Абдураззоқов хорижий инвесторни қабул қилди.
Айни вақтда Лим Санг Хва Чуст туманида балиқ емини ишлаб чиқариш, “Замонавий кўп қаватли турар-жой комплекслари”ни барпо этиш, шунингдек, Мингбулоқ туманида инновацион усулда ақлли балиқчилик хўжалигини йўлга қўйиш ҳамда балиқни қайта ишлаш мажмуасини ташкил этиш лойиҳаларига инвестиция киритиш ниятида.
Ўзаро мулоқотда таклиф этилаётган лойиҳалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишиб олинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати



