Вилоят ҳокими Янгиқўрғонда янги лойиҳалар билан танишди
2026-09-04 19:15:00 / Янгиликлар

6 гектар майдонни эгаллаган мазкур лойиҳага 5 миллион доллар миқдорида инвестиция йўналтирилган. 250 ўринга мўлжалланган маскан ишга туширилиши натижасида 150 та янги иш ўрни яратилади.
Масканнинг йиллик туристик қуввати 50 минг нафар сайёҳни қабул қилишга мўлжалланган, уларнинг 25 фоизини хорижий меҳмонлар ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Ўрганишлар давомида вилоят ҳокими "Қизилёзи" маҳалласи ҳудудида тадбиркор Дилмурод Шодмонов томонидан ташкил этилган балиқчилик хўжалигида ҳам бўлди.
Бу ерда булоқ сувидан фойдаланган ҳолда барпо этилган 2 та сунъий ҳовузда 4 мингга яқин балиқ парваришланмоқда.
Тадбиркор келгусида ҳовузлар сонини кўпайтириш, балиқ етиштириш ҳажмини оширишни режалаштирган.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









