Мева-сабзавотни қайта ишлаш — экспорт салоҳиятини оширишнинг муҳим омили
2026-09-02 16:45:00 / Янгиликлар

Хусусан, “Аббасов Абдулатиф Ҳакимханович” МЧЖда амалга оширилаётган ишлар, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, хомашё таъминоти ва экспорт режалари билан танишилди.
Лойиҳа қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этиб, корхонада 10 та янги иш ўрни яратилган.
Корхонада мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни замонавий технологиялар асосида тайёрлаш ва ташқи бозорларга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркорлик субъекти томонидан жорий мавсум давомида 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш мақсад қилинган.
Ўрганиш давомида вилоят ҳокими корхона фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





