Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, пахта йиғим-теримига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишмоқда.
2026-08-30 15:45:00 / Янгиликлар

Пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида 16 та пахта териш машинаси жалб қилиниб, улар асосида 16 та терим отряди шакллантирилди. Мазкур отрядлар томонидан ҳосилни қисқа муддатларда, сифатли ва нобудгарчиликка йўл қўймаган ҳолда йиғиб-териб олиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, пахта далаларида пишиб етилган кўсакларнинг очилишини тезлаштириш мақсадида дефолиация ишлари, жумладан, этафон билан ишлов бериш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Мутахассислар томонидан агротехник тадбирларга риоя этилган ҳолда олиб борилаётган ишлар натижасида пахта ҳосилини сифатли сақлаб қолиш ва ҳар бир гектардан юқори самарадорликка эришиш мақсад қилинган.
Вилоят раҳбари ва соҳа мутахассислари “Одил оқ олтин”, “Умирзақов Жаҳонгир”, "Олмурут миришкори", "Абдухалил ота ўғли Анвар" фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш ва пахта теримига тайёргарлик бўйича тавсия ҳамда кўрсатмалар беришди.
Уйчи туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати





