ПАХТА МАВСУМИ ЯҚИН — ТАЙЁРГАРЛИК ПУХТА БЎЛИШИ КЕРАК
2026-08-30 14:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани далаларида олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари, хусусан, пахта мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Ўрганиш давомида ғўза майдонларида дефолиация ишларининг бориши кўздан кечирилди. Пахта терими мавсуми яқинлашиб бораётгани инобатга олиниб, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун зарур чора-тадбирларни олдиндан белгилаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини созлаш, техник кўрикдан ўтказиш ва тўлиқ шай ҳолатга келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокими масъулларга пахта мавсумига тайёргарлик ишларини пухта ташкил этиш, барча техника ва механизмларни мавсум бошланишига қадар тайёр ҳолга келтириш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.





