Наманганда олий таълим муассасалари сони 11 тага етди
2024-09-09 10:30:00 / Янгиликлар

Бугун Янги Наманган туманида “TOSHKENT IQTISODIYOT VA TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI” фойдаланишга топширилди.
Янги Наманган туманида нодавлат таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди. Туманнинг “Оромгоҳ” маҳалласида бунёд этилган мазкур хусусий университет “Бест строй-2020” МЧЖ пудратчилиги асосида қурилди.
Бугун ушбу кўркам олийгоҳ тантанали равишда очилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, янги олий таълим муассасасининг илк ўқувчи ёшларини шундай замонавий ҳамда барча қулайликларга эга бўлган бино билан қутлади ва ўқишларида муваффақиятлар тилади.
Институт вакиллари талабаларнинг 200 нафари учун танловлар асосида грант ажратилиши, қолаверса, 3 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари гранд асосида бепул ўқитилишини маълум қилдилар.
Таъкидлаш жоиз, 1000 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса “TOSHKENT IQTISODIYOT VA TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI” Наманган филиали сифатида фаолият юритади. Мазкур муассаса ишга тушгач, вилоятда олий таълим муассасалари сони 11 тага етди.
Намангани вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









