Қутлов
2024-09-08 10:55:00 / Янгиликлар

XVII ёзги Паралимпия ўйинларидаги пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида муваффақиятли иштирок этган ҳамюртимиз Кумуш Ходжаева натижаларга мувофиқ, мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди.
Кумуш Ходжаева 1997 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган.Бир қатор нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндори, Спортдаги муваффақиятлари учун 2015 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилган.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Кумушхоннинг жаҳон олимпиадасидаги муносиб иштироки билан табриклаб, у туғилиб-ўсган Соҳибкор маҳалласидаги хонадонга борди. Спортчининг ота-онасига шундай матонатли фарзандни тарбиялаганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларга эсдалик совғаларини топширди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






