Наманганлик тадбиркорлар Беларусда қўйчилик фаолиятини кенгайтирмоқда
2026-08-13 18:05:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар ва тадбиркорлардан иборат делегациямиз айни вақтда Беларусь Республикасида бўлиб турибди.

Делегация Докшицкий туманида қўйчилик фермаси ташкил этган тадбиркор ҳамюртларимиз фаолияти билан танишди.
Докшицкий — Беларусь Республикасининг Витебск вилояти жануби-ғарбида жойлашган маъмурий ҳудуд. Минск ва Витебск ўртасидаги транспорт йўналишларига яқин, қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурсларга бой туман сифатида баҳоланади. Аҳолиси нисбатан кам бўлса-да, катта ҳудудга эга бўлгани сабабли аграр соҳа, қайта ишлаш, туризм ва логистика йўналишларида ривожланиш имкониятлари мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, бу ерда 2019 йилдан буён ўзбек капитали иштирокидаги қўйчиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги корхонаси муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Ташриф доирасида наманганлик тадбиркорлар лойиҳалари ва имкониятлар кўрилди. Музокаралар давомида томонлар мазкур ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






