Наманган-Витебск ҳамкорлиги: тадбиркорлар учун янги имкониятлар очилмоқда.
2026-08-13 16:15:00 / Янгиликлар
Хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямиз айни вақтда Беларусь Республикасининг Витебск вилоятида бўлиб турибди.

Делегация «Бремино-Орша» махсус иқтисодий зонасида бўлди.
2019 йил 22 июнда Витебск вилояти Орша туманида фаолиятини бошлаган махсус иқтисодий зона қулай географик жойлашувга эга. Ҳудуд мультимодал саноат-логистика мажмуаси ва халқаро «Орша» юк аэродромини ўз ичига олади. Асосан саноат маҳсулотларини қайта ишлаш, улгуржи савдо, электрон тижорат, логистика ва омбор хизматлари каби йўналишларга ихтисослашган.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини юритишга қулай шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, махсус ҳуқуқий режим доирасида солиқ имтиёзлари ва божхона преференциялари тақдим этилади.
Танишувлар давомида логистика йўналишларини оптималлаштириш, мунтазам юк ташиш ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






