Наманган вилояти делегацияси Беларусда!
2026-08-13 12:15:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига расмий ташриф билан борди.

Дастлабки манзил Витебск вилояти бўлди.
Витебск — Беларусь Республикасининг шимолида жойлашган маъмурий ҳудуд. Майдони: тахминан 40,1 минг км². бўлиб, 21 та тумандан иборат. Витебск Беларуснинг муҳим саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва логистика ҳудудларидан бири ҳисобланади. Айниқса, Новополоцк ва Полоцк атрофидаги саноат мажмуалари, Витебск ва Оршадаги ишлаб чиқариш корхоналари минтақанинг иқтисодий аҳамиятини оширади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник билан учрашди.
Ўзаро мулоқотда Наманган-Витебкс вилоятлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтириш, тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Наманган вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати




