“Sifat tikuv servis” экспорт ҳажмини 250 минг долларга етказмоқчи
2026-08-09 13:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Sifat tikuv servis” МЧЖ 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 50 нафар ходимни иш билан таъминлаб келмоқда. Корхона “Nazzaro” бренди остида эркаклар учун замонавий услубдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ўтган 2025 йилда корхона Тожикистон Республикасига умумий қиймати 150 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилган. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткични 250 минг долларга етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, ички бозорга ҳозирга қадар 1 млрд. сўмлик маҳсулот йўналитирилган бўлса, йил охиригача бу рақам 1,2 миллиард сўмдан ортиши кутилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур корхонада бўлиб, тадбиркор билар мулоқот қилди. Суҳбат давомида тадбиркорга экспорт ҳажмини ошириш, янги бозорларга кириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар берилди.






