“Маънавият” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари бошланади
2026-08-09 12:55:00 / Янгиликлар

Энди шу каби ишлар “Маънавият” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофида ҳам давом этмоқда. Бу ишлар доирасида кўп қаватли уйлар атрофи тартибга келтирилиб, замонавий автотураргоҳлар, дам олиш масканлари ҳамда болалар учун ўйин майдончалари барпо этилади. Шунингдек, чиқинди ташлаш учун махсус ҳудудлар ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш кўзда тутилган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур маҳаллада бўлиб, бошланган ишларнинг бориши билан танишди.
Мазкур ишлар маҳалла муҳитини замонавийлаштириш, ҳудуд қиёфасини обод ва хавфсиз қилиш ҳамда аҳоли учун янада қулай яшаш шароитларини яратишга хизмат қилади. Шу каби лойиҳалар келгусида “Сиҳатгоҳ”, “Мингчинор” ва “Оромгоҳ” маҳаллалари ҳудудларида ҳам босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.





