“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасидаги ишлар кўздан кечирилди
2026-08-07 18:15:00 / Янгиликлар

Мазкур қарорга мувофиқ, тумандаги "Қўғай" ва "Қўғай Ўлмас" маҳаллалари “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, ҳар бир маҳалла учун 5 миллиард сўмдан республика бюджети маблағлари ажратилган.
Айни пайтда маҳаллаларда йўл, электр таъминоти, ободонлаштириш ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Вилоят раҳбари қурилиш жараёнлари билан танишиб, аҳоли вакиллари, нуронийлар билан суҳбатлашди. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганди.
Якунда ишлар сифатини таъминлаш, объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.









