"Оғир тоифа"даги маҳаллаларда ўзгаришлар сезилмоқда
2026-08-07 13:20:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида "Бирлик" ва "Пахтачи" маҳаллаларида аҳоли вакиллари, нуронийлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ва инфратузилма ишлари кўздан кечирилди.
Маълумки, дастур доирасида Учқўрғон туманидаги "Бирлик", Навоий номли, "Пахтачи", "Ёғду" ҳамда "Озод" маҳаллалари учун жами 15 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан ички йўлларни асфальтлаш, электр тармоқларини янгилаш, тунги ёритиш тизимларини ўрнатиш, трансформаторлар ўрнатиш, ариқларни бетонлаш ҳамда ичимлик суви тармоқларини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзаро мулоқотда ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.
Вилоят раҳбари мутасаддиларга қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш бўйича топшириқлар берди.









