Наманган туманида замонавий 24/7 фаолият юритувчи кўча барпо этилмоқда!
2026-08-05 23:25:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманида амалга оширилаётган ушбу йирик лойиҳа билан танишди.

Лойиҳа "Анжирзор", "Бўстон", "Боғ кўча", "Тепақўрғон", "Бозорбоши", "Қирғизқўрғон" ва "Оқ булоқ" маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 4Р-115 автомобиль йўли бўйлаб амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида: 4,4 км автомобиль йўли асфальтланади; 7,4 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади; 7,4 км ҳудуд кўкаламзорлаштирилади ва очиқ сув латоклари барпо этилади; аҳоли хонадонлари, деворлари ҳамда тадбиркорлик объектлари ободонлаштирилади.
Шунингдек, мазкур ҳудудда 100 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун замонавий ва қулай муҳит яратиш, янги иш ўринларини кўпайтиришга хизмат қилади.









