Халқаро-ҳамкорлик
2024-08-30 23:05:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациямиз Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Бошқирдистон Республикасига ташрифи доирасида Поволжья ва Урал минтақасининг энг йирик мева-сабзавотчиликка ихтисослашган "Евраазия" агропаркига ташриф буюриб, мазкур мажмуа раҳбарияти билан Наманган вилоятидан амалга оширилаётган мева-сабзавот экспорти ҳолатини ўрганди.
Шу билан бирга янги харидорларни Наманган вилоятига жалб этиш этиш юзасидан музокара ўтказилди.
Шунингдек, Уфада янги қурилаетган 18 гектар ер майдонидаги мева-сабзавот бозорига Наманганда етиштирилаётган мева-сабзавотлар, дуккаклик ва қуритилган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилиб, алоҳида Наманган вилояти павильонини ташкил этиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.





