Ош чемпионати ўтказилди
2024-09-01 21:35:00 / Янгиликлар

Учқўрғон туманидаги маданият ва истироҳат боғида "Энг улуғ, энг азиз байрам" мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан маҳалла ходимлари ўртасида “Ош чемпионати” ўтказилди. Чемпионатда ўзининг ошпазлик маҳоратини намойиш этиб, ғолиб ва совриндор бўлган ходимларга совғалар топширилди.
Тадбирлар маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган куй қўшиқлар, театрлашган саҳна кўринишилари билан тадбир давом этмоқда.
Бир сўз билан айтганда, юқори кайфият, ажойиб куй-қўшиқлар, бетакрор лаҳзаларга бой бўлаётган ушбу онлар аҳоли вакиллари, меҳмонлар учун ҳам унутилмас кунлар бўлмоқда.
Байрам сайллари 3 сентябрга қадар давом этади. 4 сентябр куни таниқли санъаткорлар иштирокида мактаб ўқувчилари учун "Ёшлар оқшоми" тадбири ташкил этилади









