Норин туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди
2024-08-28 23:55:00 / Янгиликлар

“Бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз” шиори остида кенг нишонланаётган Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамига Норин тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносининг очилиши ажойиб совға бўлди.
Марказнинг очилиши маросимида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ходжиев Иброҳим Икрамович, туман ҳокими Нурматов Жўрабек Ҳамидович, туман секторлар раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этдилар. Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон манфаатлари устуворлигига қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлаб ўтдилар.
Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш лозимки, ушбу марказда фуқароларга ҳамда ногиронлиги бор шахсларга барча қулайликлар яратилган. Эндиликда, норинликлар замонавий бинода сифатли ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлдилар.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати









