Наманган вилояти ҳокими Хитойлик инвесторларни қабул қилди
2024-08-30 10:30:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Наманган вилояти хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди. Хитойлик инвесторлар билан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг учрашувида бу ҳамкорликнинг яна бир мисоли кўрсатилди.
Учрашув давомида Янги Наманган шаҳарчасида режалаштирилган қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди. Ушбу ҳудудда 1 минг 203 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари уч босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда "Юксалиш" массивида 330 гектар майдонда саноат зоналари ташкил этилиб, умумий қиймати 3,9 триллион сўмлик 300 лойиҳа ишга туширилди. Натижада 26,3 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Хитойлик инвесторлар Наманганга янги лойиҳалар билан келишганини таъкидладилар. Улар, асосан, Янги Наманган шаҳарчасида қурилиш ва пудрат ишларини амалга оширишни режалаштирмоқдалар. Вилоят ҳокими бу борада зарурий шароитлар яратилишини ва янги ўқув йилидан таълим муассасалари фаолият бошлашини таъкидлади.
Хитойлик делегациянинг ташрифи Наманган вилояти ва Хитой ўртасидаги қурилиш ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









