Бизнес ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
2026-07-29 20:55:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев иштирокида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Тадбиркорлар томонидан кадастр ва ер муносабатлари, суд-ҳуқуқ масалалари, банк кредитлари, солиқ юкини енгиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид қатор долзарб масалалар кўтарилди. Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Вилоят раҳбари 50 нафардан зиёд тадбиркорни бирма-бир қабул қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни атрофлича тинглади, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Масалан, жараёнда иштирок этган тадбиркор Акмал Мирзамов замонавий қадоқлаш ускуналарини ишлаб чиқаришга қаратилган 4 та инновацион лойиҳасини тақдим этди. Мазкур лойиҳалар асосида 4 хил турдаги замонавий қадоқлаш ускуналарини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ушбу ускуналарни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида саноат зонасидан ер майдони ажратиш бўйича мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан вилоят ҳокими мутасаддиларга ушбу масалани ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда жой ажратиш бўйича топшириқ берилди.
Муҳокамалар жараёнида вақт талаб этадиган масалаларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.









