Банк тизими фаолияти ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди
2026-07-28 23:00:00 / Янгиликлар

Унда дастлаб тижорат банклари томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, йил якунига қадар белгиланган вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш ҳамда кредит маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш йўналишида биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, йил якунига қадар аҳоли даромадларини ошириш, доимий иш ўринларини яратиш, томорқа ва тадбиркорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида ҳар бир шаҳар ва туман кесимидаги кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар муҳокама этилди. Масъул раҳбарлар ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган режа ва кўрсаткичларни сўзсиз бажариш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов томонидан иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда банклар фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









