Наманганда "Водий нуронийлари кенгаши"нинг кўргазмали семинари бўлиб ўтди
2024-08-27 15:20:00 / Янгиликлар

Кўргазмали семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон нуронийлар кенгаши раҳбари, Сенатор Содиқжон Турдиев барча нуронийларни кириб келаётган мустақиллик байрами билан муборакбод этиб, семинар ишига муваффақият тилади.
Ёш авлодни баркамол этиб тарбия қилишда Наманган тажрибаси йўлга қўйилди. Унда мактабдан бошлаб бошқарма ташкилотларда соҳа нуронийлар маслаҳат маркази ташкил этилиб, доимий уларни тажрибаларига таяниб келинмоқда,- деди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида.
Тадбир аввалида бир қатор соҳаларда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келган нуронийларга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари топширилди.
"Водий нуронийлари кенгаши"нинг кўргазмали семинари давомида сўзга чиққан нуронийлар ва фаоллар давлатимиз раҳбарининг сайъ- ҳаракатлари билан бугун нуронийларга қаратилаётган эътибордан миннатдорликларини билдиришди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









