Хушхабар
2024-08-24 19:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий барқарорликни сақлаш, маънавий янгиланишга эришиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз Давлат мукофотлари билан мукофотландилар.
Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.
Хусусан,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан:
Кодиров Бахтиёр Абдусаломович - Мингбулоқ туманидаги «Бахтиёр Абдусаломович» фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти
«Дўстлик» ордени билан:
Бекмирзаева Раънохон Махмудовна - Уйчи туманидаги «Mega Tekstil» масъулияти чекланган жамияти ип йигирувчиси, Наманган вилояти
Фазилов Ахмад Тургунбаевич - Тўрақўрғон туманидаги «4-қишлоқ қурилиш комбинати» масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси, Наманган вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
Неъматуллаева Марғуба Мирзатиллаевна - Чуст туманидаги «Кўктош» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
Хатамов Жамшед Мухторович - Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
«Жасорат» медали билан:
Шарафутдинов Лазизбек Шербекович - Поп туманидаги маиший техникаларни таъмирлаш устаси, Наманган вилояти
«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)
Уралова Басуда - Тўрақўрғон тумани, Наманган вилояти
«Шуҳрат» медали билан:
Асқаров Фатхиддин Садиридинович - Учқўрғон туманидаги «Wonderful flowers» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти
Лукманов Анвархужа Акрамович - Наманган тумани солиқ инспекциясининг «Паст қиёт» ва «Тепа қиёт» маҳаллаларига бириктирилган давлат солиқ бош инспектори, Наманган вилояти
Мусаев Шухрат Мирсодиқович - Уйчи тумани ҳокими, Наманган вилояти
Барча мукофотланганларни самимий қутлаймиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
