“Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” учун халқаро турнири ғолиблари аниқланди
2026-07-25 09:00:00 / Янгиликлар

Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида профессионал спортчилар ўртасида қўл жанги бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” учун халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада Ўзбекистон спортчилари Руминия, Россия, Хитой, Молдова, Қозоғизистон ва Туркия давлатларининг кучли вакиллари билан муросасиз баҳсларда гиламга чиқишди. Ҳар бир жанг спорт мухлисларига юксак маҳорат, кучли ирода ва ҳақиқий спорт руҳини намоён этди.
Турнир якунлари:
67 кг – Номуродов Ориф Руминиялик Станке Александру устидан оғритиш усули билан муддатидан олдин ғалаба қозонди.
80 кг – Хикматов Асадбек Россиялик Токов Владимир билан кечган муросасиз баҳсда ғалаба Россиялик спортчига насиб этди.
64 кг – Ботирова Хилола Хитойлик Чжан Юизени ишончли тарзда мағлуб этиб, ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.
73 кг – Абдуллаев Азизхон Молдовалик Змей Штефан устидан устун келиб, чемпионликни қўлга киритди.
70 кг – Повлонова Нилуфар Қозоғизистонлик Беркумбаева Арузханни тўлиқ устунлик билан мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
97 кг – Маҳамматов Бегзод Туркиялик Шеҳзаде Махсун билан кечган баҳсда Туркиялик спортчи нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда кубок, медал, диплом, пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мазкур халқаро турнир қўл жанги спорт турини янада оммалаштириш, спортчилар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Наманган вилояти спорт бошқармаси
Ахборот хизмати









