Янги Наманган — тараққиёт ва бунёдкорлик манзили
2026-07-17 15:30:00 / Янгиликлар

Маҳаллада аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ҳамда замонавий ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича изчил бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўрганишлари давомида Янги Наманган маҳалласида тадбиркорлар томонидан қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаларини кўздан кечирди. Қурилиш ишларининг сифати, муддатлари ва лойиҳаларнинг аҳоли учун қулайлигини алоҳида кўриб чиқиб, объектларни белгиланган муддатларда ва юқори сифат билан фойдаланишга топшириш, хизмат турларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.
Бу каби бунёдкорлик ва тадбиркорлик лойиҳалари маҳалланинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва фуқаролар турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Норин туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати






