Обод маҳалла — фаровон ҳаёт мезони
2026-07-17 14:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, маҳаллаларни ободонлаштириш, санитария ва озодаликни таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими томонидан бу борада масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ Вазифа Нуриддинова хонадонига ташриф буюриб, намунавий томорқачилик тажрибаси билан танишди. Мазкур хонадонда 10 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, асаларичилик ҳам самарали йўлга қўйилган. Бу тажриба бир томорқанинг ўзида бир нечта барқарор даромад манбаини яратиш мумкинлигини яққол намоён этмоқда.
Норин туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати






