Наманганда ободонлаштириш ва йирик туризм лойиҳалари ижроси жадаллашмоқда
2026-07-15 18:15:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида йўл бўйлаб ҳудудларнинг обод қиёфасини шакллантириш, яшил майдонларни кенгайтириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда транспорт қатнови ва йўловчилар учун қулай шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ ушбу йўналишга туташ қишлоқ хўжалиги майдонларини ҳам кўздан кечириб, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва ерларнинг унумдорлигини янада юксалтириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Ўрганиш якунида Поп туманида амалга оширилаётган “Арашан Ресорт” замонавий туризм маркази лойиҳасининг бориши муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳани белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, қурилиш-суръатларини жадаллаштириш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил ишлар вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









