65-халқаро “Гуллар фестивали” фаоллари тақдирланди
2026-07-11 21:25:00 / Янгиликлар
Наманганда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган 65-халқаро “Гуллар фестивали” бу йил ҳам ўзгача руҳда нишонланмоқда. Вилоят маркази, хиёбон ва паркларга 150 миллион тупга яқин гул кўчатлари экилиб, бетакрор композициялар яратилгани сайёҳлар оқимининг аввалги йилларга нисбатан янада ошишига хизмат қилди.

Албатта, бунда гулчилар, турли корхона ва ташкилотлар жамоалари, шунингдек, фестивал тарғиботини муносиб ташкил этган ОАВ вакилларининг катта ҳиссаси бор.
Бугун "Уч фаввора" ҳиёбонида бўлиб ўтган навбатдаги байрам шодиёнасида фестивалга муносиб ҳисса қўшган жамоатчилик вакиллари, волонтёрлар, журналистлар, блогерлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда гулчилар тақдирланди.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов ва Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов 65-халқаро “Гуллар фестивали”ни юксак савияда ташкил этиш ва кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдириб, ташкилий қўмитанинг қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Фестивал шукуҳи давом этмоқда









