Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани юксак савияда ва кўтаринки руҳда ўтди
2026-06-27 12:00:00 / Янгиликлар

Дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган санъаткорлар, мақом ижрочилари, мусиқашунос олимлар ва маданият соҳаси вакилларини бирлаштирган нуфузли анжуман давомида миллий мусиқа санъатининг бебаҳо дурдонаси бўлган мақомнинг бетакрор жозибаси яна бир бор намоён бўлди.
Анжуман доирасида ўтказилган халқаро танловда иштирокчилар ижрочилик маҳорати, миллий мақом анъаналарини сақлаш ва саҳна маданияти каби муҳим мезонлар асосида баҳоланди.
Қувонарлиси, анжуманнинг энг юқори мукофоти — Гран-при Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида қатнашган хонанда — Наманган фарзанди, Ўзбекистон Давлат Филармонияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Орифжон Эргашевга насиб этди. У юксак ижрочилик маҳорати ва миллий мақом санъатига садоқати билан халқаро ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлди.
Наманган мезбонлик қилган ушбу йирик маданий форум нафақат Шарқ мумтоз мусиқасининг тарғиботига, балки ўзбек миллий санъатининг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилди.
III Халқаро мақом санъати анжумани яна бир бор Наманганни халқаро маданият ва санъат марказларидан бири сифатида намоён этди.









