Наманган - Япония: тиббиёт ва ижтимоий соҳада янги ҳамкорлик босқичи
2026-06-26 22:25:00 / Янгиликлар

Учрашувда Kitahara Group ҳамда Kiko Global Co., Ltd. компаниялари раҳбар ва вакиллари иштирок этдилар. Жумладан, Shigemi Kitahara — Kitahara Group асосчиси ва раҳбари, Makoto Yamazaki ҳамда Yoshikazu Kameda — компания вакиллари қатнашди.
Мулоқот давомида соғлиқни сақлаш, тиббий реабилитация, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кадрлар тайёрлаш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Наманган вилояти ҳудудида замонавий тиббиёт ва реабилитация хизматларини йўлга қўйиш, илғор Япон тажрибасини жорий этиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.



