Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани: бугун халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтди.
2026-06-24 19:20:00 / Янгиликлар

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, мазкур халқаро анжуманнинг маданий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Мазкур нуфузли конференцияда дунёнинг 60 га яқин давлатларидан 100 нафарга яқин таниқли санъатшунослар, мусиқашунос олимлар, маданият соҳаси вакиллари қатнашиб, Шарқ мақом санъатининг кўп асрлик тарихи, унинг замонавий ривожланиш тенденциялари ҳамда келажак тараққиёт истиқболлари юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар.
Тадбир доирасида мақом санъатини асраб-авайлаш, уни чуқур илмий тадқиқ қилиш, таълим тизимига самарали интеграция қилиш ҳамда миллий мусиқий меросни халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш масалаларига бағишланган қатор муҳим маърузалар тингланди.
Шунингдек, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ва маданият ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро меморандумлар имзолаш ҳамда янги маданий ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
Мазкур халқаро конференция миллий мақом санъатини янада ривожлантириш, унинг бетакрор меросини ёш авлодга етказиш ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий салоҳиятини халқаро майдонда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.









