Тайинлов
2024-08-05 21:05:00 / Янгиликлар

Аъзамжон Жалилов 1974 йилда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. Маълумоти Олий. Мутахассислиги муҳандис-дастурчи, иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган туманидаги «Ижодкор» агрофирмаси технологидан бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти статистика бошқармасида бўлим бошлиғи, Наманган вилояти ҳокимлигида Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси, ишлар бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
