Наманганлик ўқувчилар халқаро олимпиадада 7 та медални қўлга киритди
2026-06-08 10:15:00 / Янгиликлар

Нуфузли интеллектуал беллашувда Куба, Венесуэла, Туркия, Малайзия, Иордания, Эрон, Озарбайжон, Беларус, Бангладеш, Қозоғистон, Мўғулистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларидан жами 219 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган
Наманган вилояти ўқувчилари юқори натижаларни қайд этиб, 7 та медални қўлга киритди.
Жумладан, Учқўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси математика фанидан кумуш медаль билан тақдирланди. Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси информатика йўналишида бронза медалга эга чиқди. Шунингдек, Президент мактабининг 5 нафар ўқувчиси кумуш ва бронза медаллари совриндори бўлди.
Наманган вилояти
мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати
