65-халқаро «Гуллар фестивали» доирасида халқаро тадбирлар давом этмоқда.
2026-06-04 14:55:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва сўзга чиқди.
TBC Bank бизнес раҳбари Нодира Султонхўжаева кейинги йилларда Наманган тадбиркорлик ривожланган ҳудудга айланганини, ушбу тадбир бу борада янги имкониятларни юзага чиқаришда муҳим эканини таъкидлади.
Бугунги кунда бутун дунёда туризм, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик ўзаро чамбарчас боғланган стратегик йўналишларга айланиб бормоқда. Айниқса, рақамли медиа ва ижтимоий тармоқлар замонида блогер ва инфлюенсерларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Форумда мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан келган 100 дан зиёд соҳа вакиллари иштирок этмоқда.
“TBC Суҳбат: Бизнес конференцияси”да эса бизнесни рақамлаштириш, сунъий интеллект ва нейротехнологиялардан самарали фойдаланиш, автоматлаштириш, онлайн сервислар, кичик ва оилавий бизнесни янги босқичга олиб чиқиш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда.
Ҳар икки тадбир нафақат мулоқот майдони, балки Наманганнинг халқаро майдондаги замонавий қиёфасини намоён этадиган муҳим платформага айланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








