"ЧИЛЛА - ИСТЕЪДОДЛАР МАВСУМИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-07-26 22:35:00 / Янгиликлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан "Афсоналар водийси" тематик паркида ўтказилаётган "Чилла - истеъдодлар мавсуми" деб номланган маънавий-маърифий тадбирда Чустлик ёшлар, маҳалла фаоллари истеъдод ва маҳоратларини намойиш қилдилар.
Дастлаб маҳалла еттилиги вакиллари иштирокида “Ошпазлик маҳорати” танлови ташкил қилинди. Унда туманнинг Бофанда, Майдон, Шербилак, Тошқўрғон, Ёрқишлоқ МФЙлари вакиллари томонидан тайёрланган таомлар барчага манзур бўлди. "Баркамол авлод" болалар мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан тасвирий санъат намуналари, туман маданият бўлими ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга файз киритди. Миллий либослар намойиш қилинди, гулхан атрофида суҳбат қурилди.
Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






