Бу маскан Наманган шаҳрининг ташриф қоғозидир
2024-07-26 14:35:00 / Янгиликлар

Уни гавжум туризм масканига, маданият ва маърифат ўчоғиғига айлантиришимиз лозим», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳри Чорсу даҳасида жойлашган Мулла Қирғиз маданий мерос объектини миллий ҳунармандчилик ва туризм марказига айлантириш лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳага биноан мажмуада миллий ҳунармандлар фаолияти йўлга қўйилади. Ташқи майдон ва Мулла Қирғиз мадрасасига олиб борувчи аллея маданий-бадиий тадбирлар ўтказиш манзилига айлантирилади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов лойиҳа ташаббускори Марина Жаббарова билан мулоқотда ҳар бир деталга пухта эътибор қаратиш, миллий ҳунармандчиликни тўла намоён этиб бериш лозимлигига алоҳида урғу берди.
- Бу манзил 64-Халқаро Гуллар фестивалининг энг гавжум локацияси бўлиши лозим, - дея таъкидлади вилоят ҳокими.
Вилоят раҳбари тақдим этилган концепция бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ берди
Медиа Департамент









