Наманган вилоятида ўтказилаётган 65-Халқаро гуллар фестивали доирасида халқаро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда.
2026-05-24 19:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, учрашув доирасида Наманган вилоятининг Поп тумани ҳамда Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Деваштич тумани ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув келгусида иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.
65-Халқаро гуллар фестивали нафақат гўзаллик ва маданият байрами, балки халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва халқаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамловчи муҳим майдон сифатида ҳам хизмат қилмоқда.






