Наманган Гиннеснинг "Рекордлар китоби"дан жой олди!
2026-05-24 11:55:00 / Янгиликлар
Ўтган йили фестивалга тайёргарлик жараёнида вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди. Бу йил эса ушбу миқдор 150 миллион тупга етказилди. Натижада Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Guinness
рекордини ўрнатди.

Бугун фестивалнинг тантанали очилиш маросимида бу ҳақдаги махсус сертификатни Guinness вакили Шейда Субаси хоним Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тантанали равишда топширди.
Энди дунёдаги саноқли шаҳарлар қаторида Наманган ҳам Гиннеснинг “Рекордлар китоби”га киритилиб, тарихда қоладиган бўлди.
Юксак эътироф барчамизга муборак бўлсин!
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









